Андрей Пятницкий "Динамо"дан кетди!
- 2-январ, 16:47
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Сўнгги икки мавсумда «Динамо» U21 жамоасини бошқарган Андрей Пятницкий билан амалдаги келишув якунига етгач, томонлар дўстона хайрлашишди.
Россия ва Ўзбекистон футболининг 58 ёшли афсонаси икки йил давомида Самарқандда фаолият олиб бориб, бир қатор ёшларни кашф этилишига ёрдам берди. Айнан унинг қўл остида «Динамо» U21 жамоаси 2024 йилни бронза медали билан якунлади, 2025 йилда эса 10-ўринни эгаллади.
«Динамо» ПФК Андрей Владимировичга икки йиллик самарали ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради ва кейинги фаолиятига омад ҳамда зафарлар тилаб қолади, - дейилади клубнинг расмий баёнотида.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ