SPORTS.UZ
  • LIVE - Ўйинлар
  • Мусобақалар
  • Футбол
  • Ўзбек спорти
  • Бокс
  • Шахмат
  • Минбар

ЎЙИНЛАР

Тугаган
Кызылкум
0 - 1
Бухара
КызылкумКызылкум
БухараБухара
Тугаган
0
1
Тугаган
Нефтчи
0 - 1
Пахтакор
НефтчиНефтчи
ПахтакорПахтакор
Тугаган
0
1
Тугаган
Самсунспор
0 - 3
Ризеспор
СамсунспорСамсунспор
РизеспорРизеспор
Тугаган
0
3
Биринчи бўлим
Болонья
0 - 0
Астон Вилла
БолоньяБолонья
Астон ВиллаАстон Вилла
Биринчи бўлим
0
0
Биринчи бўлим
Порту
0 - 0
Ноттингем Форест
ПортуПорту
Ноттингем ФорестНоттингем Форест
Биринчи бўлим
0
0
Биринчи бўлим
СК Фрайбург
0 - 0
Сельта де Вига
СК ФрайбургСК Фрайбург
Сельта де ВигаСельта де Вига
Биринчи бўлим
0
0
Биринчи бўлим
ФСВ Майнц 05
0 - 0
Страсбург
ФСВ Майнц 05ФСВ Майнц 05
СтрасбургСтрасбург
Биринчи бўлим
0
0
Тугаган
Райо Вальекано
2 - 0
АОК Афины
Райо ВальеканоРайо Вальекано
АОК АфиныАОК Афины
Тугаган
2
0
Биринчи бўлим
Фиорентина
0 - 0
Кристал Пэлас
ФиорентинаФиорентина
Кристал ПэласКристал Пэлас
Биринчи бўлим
0
0
Биринчи бўлим
АЗ
0 - 0
Шахтёр Донецк
АЗАЗ
Шахтёр ДонецкШахтёр Донецк
Биринчи бўлим
0
0
Барча ўйинлар

Мусобақалар

  • UEFA чемпионлар лигасиUEFA чемпионлар лигаси
  • ОФК Чемпионлар лигасиОФК Чемпионлар лигаси
  • ЎзбекистонЎзбекистон
  • АнглияАнглия
Тўлиқ жадвал

FIDE рейтинг

№ЎйинчиРейтинг
1GMCarlsen, Magnus2840
2GMNakamura, Hikaru2810
3GMCaruana, Fabiano2793
4GMAbdusattorov, Nodirbek2780
5GMKeymer, Vincent2762
6GMFirouzja, Alireza2759
7GMWei, Yi2754
8GMSo, Wesley2754
9GMGiri, Anish2753
10GMErigaisi Arjun2751
Тўлиқ жадвал
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
Минбар
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Анвар Ғофуров: "Ҳозирги кунда ОКМК ўз ўрнида эмас"
  • 9-апрел, 00:30
ФутболZohir Toshxo’jayev
Ҳусанов рад этилмайдиган шартнома олади!
  • 8-апрел, 05:50
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Самвел Бабаян: "Андижонча шижоат етишмаяпти"
  • 8-апрел, 03:06
Барча блоглар

Ўқинг, қизиқ!

Европада яна Ҳусановга эътибор қаратишдиФутбол
  • 9-апрел, 07:00
  • 0
Европада яна Ҳусановга эътибор қаратишди
Терма жамоаси ўйинчиси футболдан ҳайдалди. У “Бунёдкор”да ҳам гол урганФутбол
  • 9-апрел, 06:45
  • 0
Терма жамоаси ўйинчиси футболдан ҳайдалди. У “Бунёдкор”да ҳам гол урган
"UFC 327" турнирининг чипталар нархи эълон қилиндиMMA
  • 9-апрел, 12:23
  • 0
"UFC 327" турнирининг чипталар нархи эълон қилинди
Ҳусановнинг янги дўсти собиқ жамоасидан кўнгил узолмаяптиФутбол
  • 9-апрел, 17:03
  • 0
Ҳусановнинг янги дўсти собиқ жамоасидан кўнгил узолмаяпти
Флик "Атлетико"дан учралган мағлубиятга изоҳ бердиФутбол
  • 9-апрел, 03:54
  • 0
Флик "Атлетико"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди

Лицензия

№1002

Таъсисчи

"RENDER SYSTEMS" MCHJ

Манзил

100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 15

Электрон почта

info@sports.uz

Телефон

+998 71 233-78-98

Барча хизматлар лицензияланган, маҳсулотлар сертификатланган. Сайт материалларини ҳар қандай шаклда тарқатишда sports.uz га ҳавола мажбурий!

Сайт материалларини маъмурият билан келишмасдан нусхалаш тақиқланган! Сайт маъмурияти сайтда жойлаштирилган реклама эълонлари мазмуни учун жавобгар эмас.

  • Google Play
  • App Store
SPORTS.UZSPORTS.UZ
  • Қоидалар
  • Реклама
  • Сайт ҳақида
  • 18+
"Андижон"нинг Словакия клубига қарши баҳсда ғолиб аниқланмади
  • #Андижон
  • #Словакия
  • #Ўртоқлик ўйини

"Андижон"нинг Словакия клубига қарши баҳсда ғолиб аниқланмади

  • 10-феврал 2024, 00:57
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол

Анталияда шуғулланаётган “Андижон” ҳисоб бўйича 5-ўртоқлик учрашувида иштирок этди. Бу сафарги рақиб Словакиянинг “Белуша” жамоаси бўлди.

Кун бўйи ҳаво булутли бўлгани сабабли ўйин олдидан ёмғир ёғишни бошлади. Орада тўхтагандек бўлди ва иккинчи бўлимда яна давом этди. Бевосита учрашувга тўхталадиган бўлсак, қизғин курашларга бой ўтди.

Жамоамиз таркибида кўрикдан ўтаётган футболчилар шу куни мураббийлар томонидан синовдан ўтказилди. Жумладан, “Пахтакор”дан келган ҳужумчи Рустам Турдимуродов, қозоғистонлик футболчи Оралхан Омиртаев. Бу иккала ўйинчи ҳужумчи. Омиртаевнинг охирги клуби Қозоғистоннинг “Атирау” жамоаси саналади. Шунингдек, ЦСКА 2 да фаолият олиб борган ёш посбон Максим Сарраф ҳам учрашувда майдонга туширилди.

андижон белуша1

Аста-секин “Андижон”нинг ўйини шаклланиб боряпти. “Белуша”га қарши учрашувда режалаштирилган ҳужумлар орқали бир нечта голли имкониятлар яратилганига гувоҳ бўлиш мумкин. Бироқ учрашувда ҳисобни очиш рақиб жамоага насиб этди. Биринчи бўлимда жамоалар майдонни голсиз тарк этишди. Иккинчи бўлимда эса словакияликлар бурчакдан тўп узатилган кейин ҳисобни очишди. Бу вазиятда захирадан майдонга тушган Роман Холичек боши билан гол урди.

Лекин “Андижон” бу голга тезкорлик билан жавоб қайтарди. Жамоамизнинг навбатдаги ҳужумларидан бирида Леван Арвеладзе жарима майдони ичида зарбани аниқ йўллади ва мувозанатни тиклади – 1:1.

Умуман айтганда, жамоамиз ғалабага яқин келганди. Иккала бўлимда ҳам рақиб дарвозаси олдида голли вазиятлар яратилди. Фақат охирги лаҳзаларда омад юз ўгирди.

андижон белуша2

Дарвоқе, учрашувни томоша қилиш учун меҳмонлар ҳам ташриф буюрдилар. “Динамо” бош мураббийи Вадим Абрамовни учратдик. У бир бўлим томоша қилгач, кейин кетди. Шунингдек, ОКМК мураббийлар штабида меҳнат қилаётган Марат Ахмеровга кўзимиз тушди. Иккинчи бўлим ўрталарида эса ОКМК устози Миржалол Қосимов ҳам пайдо бўлди. Кейин билсак жамоамиз ўйнаётган майдоннинг қўшни тарафида ОКМКни ҳам Украинанинг “Верес”  клубига қарши ўйини белгиланган экан. Орада эса “Андижон”нинг собиқ футболчиси, ҳозирда ОКМК шарафини ҳимоя қилаётган Бахтиёр Қосимов жамоамиз вакиллари билан кўришиб, қадрдонлари билан салом-алик қилиб кетди.

Шу тариқа, жамоамизнинг яна бир ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди ва бу баҳсдан мураббийлар штаби керакли хулосаларга эга бўлдилар.

“Андижон” – “Белуша” – 1:1 (0:0).

“Андижон”: Моҳир Комилов, Ислом Маматказин, Абдувоҳид Ғуломов, Владимир Бубанья, Леван Арвеладзе, Муҳаммадкарим Тоиров, Шерзод Эсанов, Сардор Азимов, Фарҳод Соҳибжионов, Бектемир Абдуманнонов, Рустам Турдимуродов.

Захирадан майдонга тушганлар: Максим Сарраф, Оралхан Омиртаев, Суннатилла Абдуллажонов, Марлен Чобанов, Илдар Маматказин, Илҳом Абдуғаниев, Фарҳод Бекмуратов, Диёр Тоиров, Суҳроб Бердиев, Иззат Абдурасулов, Шаҳбоз Эркинов, Асилбек Айсаров, Армин Бошняк, Асад Ҳабибуллаев.

“Белуша”: Медард Вангел, Петер Бряндизар, Роберт Стефанек, Патрик Счизлер, Лукак Бено, Денис Книжка, Роман Гаспар, Бранислав Дурис, Адам Копилек, Мичал Хренак, Патрик Крчула.

Захирадан майдонга тушганлар: Стриедали, Роман Холичек, Брикс, Балаз.

Голлар: Роман Холичек, 57 – 0:1. Леван Арвеладзе, 60 – 1:1.

 

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ