
"Андижон" ўртоқлик учрашувини ўтказди
- 21-феврал 2024, 17:03
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Бугун “Андижон” Тошкентдаги йиғини доирасида Нукуснинг “Арал” клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Ўйин давомида дарвозаларга жами учта гол урилди. Биринчи бўлимда “Арал” футболчиси Саламат Қуттибоев жарима зарбасидан кейин ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда “Андижон”да тўп сурган ва ҳозирда “Арал” йиғинида қатнашаётган Иззат Абдулҳаков иккинчи голга муаллифлик қилди. Шунингдек, андижонликлардан Суннатилла Абдуллажонов ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Учрашув “Андижон”нинг назорат остида ўтди, муҳими бир қанча голли имкониятлар ҳам яратилмоқда. Айтиш мумкинки, жамоа ўйини шаклланиб боряпти.
“Андижон” матбуот хизмати.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ