
"Андижон" легионерлари ўз терма жамоаларига чақирилди
- 21-май 2024, 10:43
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Келаси ойда ФИФА кунлари доирасида миллий терма жамоалар халқаро майдонлардаги ўйинларини ўтказадилар ва миллий чемпионатимизда бироз танаффус юзага келади. Шу муносабат билан “Андижон” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган легионерлар – Шахром Самиев ҳамда Максим Саррафга ўз термаларига таклиф этилдилар.
Жумладан, Тожикистон терма жамоаси ҳужумчиси Самиев 3-12 июнь кунлари ўз термаси ихтиёрида бўлади. Бу вақт давомида улар ЖЧ-2026 саралаши доирасида “G” гуруҳидаги иштирокини давом эттирадилар. 6 июнь куни Амманда Иордания билан, 11 июнь санасида эса Душанбеда Покистон термаси билан муҳим учрашувларини ўтказадилар.
Дарвозабон Максим Сарраф эса Сурия U20 терма жамоасига чақирилди. 19 июнь - 6 июль кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган халқаро мусобақада қатнашишади.
"Андижон" матбуот хизмати.