
Анчелотти "Реал" машғулотларига келган Роналду ҳақида илиқ фикрлар билдирди (Фото)
- 14-январ 2023, 06:00
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Карло Анчелотти Криштиану Роналду ҳақида илиқ фикрлар билдирди.
37 ёшли "Ал-Насср" ҳужумчиси Саудия Арабистонида "Барселона"га қарши Испания Суперкубоги финалига тайёрланаётган "Реал" Мадрид жамоасининг машғулотларига ташриф буюрди.
"Бизлардан биримиз. Криштиануга ташриф буюргани учун ташаккур", - дея ёзиб қолдирди "қаймоқранглилар" устози Роналду билан тушган суратини ижтимоий тармоққа жойлаб.
Маълумот учун, "Барселона" ҳамда "Реал" ўртасидаги Испания Суперкубоги финали 15 январь оқшомида бўлиб ўтади. 
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ