
Анчелотти "Челси"га қайтиши мумкинми? Мутахассиснинг ўзи жавоб берди
- 11-апрел 2023, 20:24
- 0
- Футбол
"Реал" Мадрид клуби бош мураббийи Карло Анчелотти "қироллик клуби"дан кетгач, "Челси"га қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Челси" билан ажойиб хотиралар қолган. Жамоанинг ўйинларини кузатиб тураман. Бироқ у ерга қайтиш ниятим йўқ.
Бош мураббий бўлиб, Лондонда ишламайман. Ўйлашимча, Лэмпард клуб учун тўғри танлов. У жамоа билан фантастик ишлар қилишга қодир", - деди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" Мадрид 13 апрель санасига ўтар кечаси тунда "Челси" билан куч синашади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ