
Анчелотти Азарнинг жисмоний ҳолати ҳақида гапирди
- 22-сентябр 2021, 18:11
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Реал" Мадрид клуби бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг бельгиялик ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эден Азарнинг айни дамдаги жисмоний ҳолати ҳақида гапирди.
"Биз Эденнинг жисмоний ҳолатини доимий баҳолаб борамиз. У “Валенсия”га қарши ўйиндан кейин яхши эди. У шу куни яхши ўйин кўрсатди", - деди италиялик мутахассис.
"Валенсия"га қарши ўйинда Азар асосий таркибда майдонга туширилди ва 2-бўлим ўрталарида захирага олинди. Шу куни "Реал" Винисиус ва Бенземанинг голлари эвазига сафарда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ