Ана холос: “Реал” Мбаппега рақам ажратди
- 19-феврал 2024, 21:01
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Реал” раҳбарияти ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппега 10-рақамни берадиган бўлди. Бу ҳақда таниқли журналист Санти Ауна хабар тарқатди.
“Қироллик клуби”да айни пайтда 10-рақам остида “Олтин тўп” соҳиби Лука Модрич ўйнаяпти. Хорватиялик юлдузнинг мадридликлар билан шартномаси ёзда якуналанади ва катта эҳтимол билан жамоа 38 ёшли футболчи билан хайрлашади.
Килиан Мбаппе Париж клуби сафида 7-рақамда иштирок этади. Франция терма жамоаси сафида эса, 25 ёшли форвард 10-рақамни танлаган.
Европа матбуоти “Реал” раҳбарияти Килиан Мбаппе билан дастлабки келишувни имзолаб бўлганини ва 2029 йилнинг ярмигача давом этадиган битим жорий йилнинг 1 июлидан кучга кириши ҳақида маълумот тарқатмоқда.
Шу билан бирга Килиан Мбаппе мадридликлар таклиф қилаётган маош уни қониқтирмаётгани ва Англиянинг гранд клублари бу вазиятдан фойдаланиб қолишга уринаётгани ҳақида ҳам хабарлар чиқмоқда.