Ана холос! "Барселона" еврокубоклардан четлатилиши мумкин
- 18-феврал 2023, 21:33
- 0
- Футбол
"Барселона" Испания ҳакамлар қўмитасининг собиқ аъзосига пул ўтказганликда айбланмоқда.
AS нашрининг ёзишича, УЕФА қоидаларига кўра, агар каталонияликлар ички чемпионат ёки Европа майдонларидаги ўйинлар натижаларига қандайдир тарзда таъсир ўтказгани исботланса, клуб еврокубоклардан четлатилади.
Шунингдек, "Барса"дан очко ҳам олиб қўйилиши мумкин ёки жамоани Сегундага тушириб юбориш ҳавфи ҳам мавжуд.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ