Ана холос! Англия терма жамоаси бугун Голландияга қарши асосий таркибда ўйнамаслиги мумкин
- 6-июн 2019, 17:03
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Аввал хабар берганимиздек бугун УЕФА Миллатлар лигасида иккинчи ярим финал жуфтлиги – Голландия ва Англия ўзаро баҳс олиб боради.
Берилган маълумотларга қараганда инглизлар бош мураббийи Гарет Саутгейт голландларга қарши бўладиган баҳсда асосий таркибнинг 7 нафар футболчисига дам бериб, асосан захира футболчиларини майдонга тушириши мумкин.
The Telegraph нашрининг ёзишича гап ўтган ҳафта Мадридда бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси финалида иштирок этган футболчилар - Дэнни Роуз, Эрик Дайер, Деле Алли, Харри Кейн (барчаси - Тоттенхэм"), Трент Александр-Арнольд, Жо Гомес ва Жордан Хендерсонлар (барчаси - Ливерпуль") ҳақида кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Голландия – Англия учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади. Ушбу жуфтлик ғолиби 9 июнь куни мусобақа финалида Португалияга қарши баҳс олиб боради. Мағлуб жамоа эса худди шу куни 3-ўрин учун Швейцарияга қарши ўйнайди.