
Ана бўлмасам! Бош мураббийсиз ўйнаган ва икки киши кам бўлиб қолган "Сўғдиёна" "Насаф"ни таслим этди
- 16-июн 2024, 22:04
- Karim Xudayqulov
- 6
- Футбол
Ўзбекистон Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Насаф" баҳси бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда жиззахликлар 1:0 ҳисобида кучли рақибни таслим этди.
Ўйиндаги ягона гол 18-дақиқа Люпчо Дориев томонидан киритилди. Бундан ташқари, мезбонлар футболчиси Отабек Аҳадов 54-дақиқада қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Қўшимчасига, Самандаржон Мавлонқулов ҳам ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ўйиндан четлаштирилди.
Мазкур ғалабадан сўнг "Сўғдиёна" Суперлига турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. "Насаф" эса мағлубиятдан қатъи назар биринчи поғонада қолди.
Суперлига
vs
Sogdiana won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ