Алонсо: "Ким муносиб бўлса, ўша майдонга тушади"
- 12-сентябр 2025, 20:41
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Реал Мадрид" бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа ичидаги рақобат ҳақида фикр билдирди. Ундан Трент Александр-Арнольд ва Дани Карвахальнинг рақобати ҳақида сўрашди.
"Бахтлиман, жамоамиз ичида соғлом рақобат бор. Кучли рақиб бўлса, бу ҳар доим чақириқ ҳисобланади. Шу ҳолат бошқа позицияларда ҳам бор – марказий ҳимояда ёки вингерларда. Ким муносиб бўлса, ўша ўйнайди", –дея таъриф бериб ўтди "қироллик клуби" устози.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Карвахаль "Реал" сардори ҳисобланади. 26 ёшли Александр-Арнольд эса жамоага ёзда қўшилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ