Александр Волкановскининг орзусидаги рақиб ким?
- 4-сентябр 2025, 15:53
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Ярим енгил вазнда UFC чемпиони Александр Волкановски ўзининг орзусидаги жанг ҳақида гапирди.
"Орзудаги жангимга рақиб сифатида Конорни танлардим. Фақат пик формадаги Макгрегорга қарши. У бир пайтлар ажойиб жангчи эди. Ирланднинг аниқлиги ғоят юқори, тайёр комбинациялари ва қайси усул иш беришини англай олиш қобилияти аъло даражада эди", — деди Волкановски.
Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегор Оқ Уйда бўлиб ўтадиган турнирда иштирок этмоқчилигини айтганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ