Алекс Перрейра жароҳат олди!
- 12-октябр 2025, 02:48
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
UFC нинг ярим оғир вазн (−93 кг) чемпиони Алекс Перрейра чемпионлик жангидан сўнг жароҳат олганини айтиб ўтди.
"Мен Лас-Вегасдаги реваншдан сўнг, рентген топширдим, сўнгра Бразилияда келиб, МРТ ўтказдим. Мутахассислар оёқ бармоқларимда синиш борлиги аниқланди. Ҳозирча нима бўлишини ва тикланиш қанча вақт олишини билмайман", — деди бразилиялик "MMA Fighting" нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Перрейра "UFC 320" турнирида Анкалаевга қарши реванш ўтказиб, биринчи раундда техник нокаут билан ғалаба қозонган ҳолда чемпионлик камарини қайтариб олди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ