
"Алания" - "Волгарь": Ғолиб номи аниқланмади
- 14-апрел 2023, 23:17
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Хусаин Норчаев тўп сураётган "Алания" " РФЛнинг 27-турида "Волгарь"ни ўз майдонида қабул қилди. Ўйин 2:2 ҳисоби билан тугади ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди.
Учрашувда Гиоргобиани 12-дақиқада ҳисобни очган бўлса, меҳмонлар 2 марта жавоб қайтариб олдинга ўтиб олди. Сўнгги дақиқаларда Гурциев жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Норчаев эса 46-дақиқадан ўйинга қўшилди.
Шу тариқа, "Алания" дуранг ўйнаб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.
"Алания" 2-2 "Волгарь"
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ