
"Ал-Садд" устози "Насаф"га қарши дуранг ҳақида: "Шогирдларим билан фахрланаман"
- 9-апрел 2022, 12:21
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Осиё Чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган учрашувда "Ал-Садд" ва "Насаф" ўзаро дуранг ўйнади. Беллашувдан кейинги матбуот анжуманида қатарликлар бош мураббийи Хави Грасия ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Яхши жамоага қарши қийин ўйин ўтказдик. Биринчи қизил карточка ҳаракатларимизни бироз секинлаштирди. Кейин, иккинчи таймда Педро ҳам майдондан четлатилди.
Шогирдларимнинг баҳс давомидаги саъй-ҳаракатлари, ҳисобни ушлаб туриш учун курашиб, ҳатто ғалабага интилгани билан фахрланаман. Энди келгуси ўйинларга тайёргарлик кўриш лозим. Дисквалификацияга учраган икки футболчининг ўрнини билинтирмаслик керак".
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ