"Ал-Насср" йирик ҳисобда ғалаба қозониб, пешқадамга айланди. Машарипов иккинчи бўлимда захирага олинди
- 16-декабр 2022, 23:46
- 0
- Футбол
Сауидя Арабистони чемпионатининг 9-туридан ўрин олган "Ал-Раед" ва "Ал-Насср" жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди. Мазкур беллашувда меҳмонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Узоқ танаффусдан кейин легионеримиз Жалолиддин Машарипов сафга қайтди. Асосий таркибда майдонга тушган ҳамюртимиз 58-дақиқада захирага олинди.
Ушбу ғалабадан кейин риёдликлар 22 очко билан пешқадамга айланиб олди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ