
"Ал-Наср" Роналдудан ташқари яна бир машҳур футболчи билан шартнома имзоламоқчи
- 25-декабр 2022, 16:37
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Криштиану Роналду ва Нголо Канте яқин келажакда бир жамоада тўп суриши мумкин. Бу ҳақда Foot Mercato нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, “Ал-Наср” 37 ёшли португалиялик юлдуздан ташқари ёзда шартномаси тугайдиган франциялик ярим ҳимоячи билан ҳам шартнома имзоламоқчи.
Қайд этилишича, Канте Лондонга қаттиқ боғланган бўлса-да, Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга қарши эмас.
Маълумот учун, Нголо жорий мавсум “Челси” сафида АПЛда 2 та ўйинда майдонга тушди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ