"Ал-Ҳилол" "Истиқлол"нинг аламини АГМКдан олди
- 28-апрел 2021, 01:51
- Javokhir Azimov
- 2
- Футбол
ОЧЛ 5-туридан ўрин олган АГМК - "Ал-Ҳилол" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйин олмалиқликларнинг 0:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.
Ўтган турда "Ал-Ҳилол" "Истиқлол" билан баҳсда сенсацион тарзда 4:1 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Бу ғалаба билан эса улар ўша мағлубиятнинг аламини олишди.
Баҳснинг 39-дақиқасида арабистонликлар вакили Лусиано Виетто ўз голи билан ҳисобни очган бўлса, 47 ҳамда 58-дақиқаларда Гомис ҳамда Ал-Шаҳрони гол уриб, ҳисобнинг йириклашишини таъминлади. Шу тариқа, "Ал-Ҳилол" "Истиқлол"дан учралган мағлубият аламини АГМКдан олди ҳамда онлайн турнир жадвалида 1-ўринга чиқиб олди.
АГМК эса 4 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Охирги турда вакилларимиз Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби билан тўқнаш келади.
{online}3570129{/online}