Акмалжон Исроилов ҳам ярим финалда!
- 12-сентябр 2025, 19:17
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Хабарингиз бор, айни кунларда Англиянинг Ливерпуль шаҳри бокс бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионатига мезбонлик қиляпти.
Вакилимиз Акмалжон Исроилов -85 кг вазнда испаниялик Рикардо Фреснедага қарши рингга кўтарилиб, яққол устунлик билан ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди - 5:0.
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир ҳамюртимиз Навбаҳор Ҳамидова ва Чен Ниен-Чин (Хитой Тайпейи) қарама-қаршилиги кутмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ