АГМК ОЧЛдаги сўнгги юришини ғалаба билан якунлади
- 1-май 2021, 01:53
- Javokhir Azimov
- 1
- Футбол
Осиё Чемпионлар Лигаси А гуруҳи 6-туридан ўрин олган "Истиқлол" - АГМК учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйин Миржалол Қосимов шогирдларининг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашув тақдирини ҳал қилган голларга заҳирадан ўйинга қўшилган Полвонов (67') ҳамда Жокич (79') муаллифлик қилди. "Истиқлол"нинг ягона голи 87-дақиқада пенальтидан Соиров томонидан киритилди. Бу АГМКнинг ОЧЛдаги 2-ғалабаси бўлди. Ажойиб ғалаба билан вакилларимизни табриклаймиз!
Шу тариқа, олмалиқликлар ОЧЛдаги дебют мавсумини 7 очко билан гуруҳ босқичининг ўзида якунлади. Якуний ўрин - тўртинчи! Гуруҳдаги нариги баҳсда "Шабаб Ал-Аҳли" "Ал-Ҳилол"ни енггани боис, АГМК 3-ўринга кўтарилиш имкониятидан маҳрум бўлди. Шундай бўлса-да, яхши натижа билан жамоа ҳамда унинг мухлисларини табриклаймиз!
{online}3570131{/online}