АГМК ОЧЛдаги илк ғалабасини қўлга киритди!
- 22-апрел 2021, 02:01
- 3
- Футбол
Осиё Чемпионлар Лигаси А гуруҳи 3-туридан ўрин олган АГМК - "Шабаб Ал-Аҳли" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ниҳоят вакилларимиз ОЧЛдаги илк ғалабасини қўлга киритди: ўйинда 2:1 ҳисоби қайд этилди!
Учрашувнинг 28-дақиқасида АГМК жарима майдончаси ичидаги палапартишликдан унумли фойдаланган Алҳашми ҳисобни очди. Шу ҳисоб 87-дақиқага қадар ўзгармади. Бироқ олмалиқликлар айни шу пайтда бор кучини ишга солиб, олдинга ўтди ва "камбек" амалга оширишга муваффақ бўлди! 87 ҳамда 90+1-дақиқаларда урилган 2 гол вакилларимизга ғалаба келтирди. Браво!
АГМКнинг 2 голига Жокич ҳамда Комилов муаллифлик қилди. Шу тариқа, ўзбек клубларининг бу мавсум ОЧЛдаги илк ғалабаси қўлга киритилди. Қолган ўйинларда ҳам уларга омад тилаймиз!
{game}3570120{/game}
{online}3570120{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ