
АГМК бугун Премьер-лига пешқадамларидан бирига қарши майдонга тушади
- 22-январ 2023, 12:01
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Олмалиқнинг АГМК жамоаси бугун Бирлашган Араб Амирликларидаги ўқув-машғулот йиғини доирасида навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоанинг бу галги рақиби Москванинг “Спартак” клуби бўлади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 18:15 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, “Спартак” айни дамда Россия Премьер-лигасида 2-ўринда бормоқда. АГМК эса ўтган мавсум Суперлигада 4-ўринни эгаллаган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ