Африка Миллатлар кубоги. Махрезнинг ягона голи Жазоирга муҳим 3 очкони тақдим этди
- 29-декабр 2025, 01:11
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Африка Миллатлар кубогининг иккинчи турида Жазоир терма жамоаси Буркина-Фасо билан куч синашиб, минимал 1:0 ҳисобида зафар қучди.
"Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси ҳисобланган Риёд Махрез беллашувдаги ягона голга муаллифлик қилди. Махрез турнирдаги 3 голини киритишга муваффақ бўлди ва тўпурарлар рўйхатида яққол пешқадамга айланиб олди.
Маълумот ўрнида, Жазоир иккинчи учрашувда ҳам ғалаба қозонгани боис, 6 очко билан плей-офф масаласини ҳал қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ