Африка Миллатлар кубоги. Камерун ҳам минимал ҳисобда Габонни мағлуб этди
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Африка Миллатлар кубогининг 1-туридан ўрин олган сўнгги баҳс ҳам ўз ниҳоясига етди. Номинал мезбон сифатида ҳаракат қилган Камерун терма жамоаси Габон билан куч синашиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувнинг 6-дақиқасида "Леванте" футболчиси Карл Этта Эйонг Мбёмонинг пасини голга айлантириб, ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилди.
Маълумот ўрнида, гуруҳнинг иккинчи баҳсида Кот-д'Ивуар Мозамбикни минимал 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ