
А Серия. Шомуродов ассист қилган ўйинда "Кальяри" ғалабани қўлдан чиқарди
- 22-октябр 2023, 19:58
- 0
- Футбол
Италия А Сериясининг 9-туридан ўрин олган "Салернитана" - "Кальяри" баҳси бўлиб ўтди. Унда томонлар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Мезбонлар сафида голларни Диа (дубль) киритди. Сардинияликларнинг икки голи Лувумбо ва Виола номига қайд этилди.
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов эса сардинияликлар сафида 84-дақиқада захирадан майдонга туширилди. Аҳамиятлиси, у жамоасининг иккинчи голига ассистентлик қилди.
Шу тариқа, "Кальяри" 1 очкони қўлга киритиб, 3 очко билан 20-ўринда қолди. "Салернитана" 4 очко тўплаган ҳолда 19-ўринни банд этган.
{game}4230614{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ