
А Серия. Шомуродов 76 дақиқа ўйнаган ўйинда "Специя" йирик ҳисобда мағлуб бўлди
- 5-феврал 2023, 18:23
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
А Сериянинг 21-туридан ўрин олган "Специя" - "Наполи" учрашуви меҳмонларнинг йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи тайм бошида Хвича пенальтидан гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироздан сўнг Осимхен дубль қилиб, ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди. Элдор Шомуродов эса майдонда 76 дақиқа ҳаракатланди.
Шу тариқа, "Наполи" турнир жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолди. "Специя" эса 17-поғонада бормоқда.
{game}3919481{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ