
А Серия. "Рома"ни ўз ҳамшаҳари қувиб ўтди
- 6-феврал 2022, 02:55
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
А Серия 24-туридан ўрин олган "Фиорентина" - "Лацио" учрашуви якунига етди. Ушбу баҳс Рим клубининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
"Бургутлар" сафида Милинкович-Савич ва Иммобиле рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, Бираги автогол муаллифига айланди.
Ушбу натижадан сўнг "Лацио" очколари сонини 39 тага етказган ҳолда, "Рома"ни қувиб ўтиб, 6-ўринга кўтарилиб олди. Фиорентина" айни дамда 36 очко билан 8-поғонадан жой олган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ