
А Серия. "Рома" йирик ҳисобда ғалаба қозонди
- 17-апрел 2023, 01:55
- Suhrob Xolbekov
- 3
- Футбол
А Сериянинг 30-турида "Рома" "Удинезе"ни ўз майдонида қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, Бове ҳисобни очган бўлса, Пеллегрини орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Абрахам ҳисобни йириклаштирди. Бундан ташқари, Патрисиу битта пенальти қайтарди.
Шу тариқа, 3 очкони қўлга киритган "Рома" турнир жадвалида 3-ўринга чиқиб олди.
{game}3919335{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ