А Серия. "Рома" мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди
- 19-сентябр 2021, 23:02
- 1
- Футбол
Италия А Серияси 4-тур доирасидаги "Верона" – "Рома" баҳси якунланди. Мазкур учрашувда майдон эгалари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 36-дақиқасида "бўрилар" сардори Лоренцо чиройли гол уриб, ҳисобни очди. Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади. Иккинчи таймни "Верона" тезкор гол билан бошлади. 49-дақиқада Барак ҳисобни тенглаштирди.
Баҳснинг 54-дақиқада Капрари мезбонларни олдинга олиб чиқди. 4 дақиқа ўтиб, Пеллегрининг узатмасидан сўнг Илич ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Беллашувнинг 63-дақиқасида Фараони супер гол уриб, яна жамоасини олдинга олиб чиқди. Шу ҳисоб, учрашув сўнггига қадар ўзгармай қолди.
Легионеримиз Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиб, 66-дақиқада Михитарянга ўз ўрнини бўшатиб берди.
{game}3657023{/game}
{online}3657023{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ