А Серия. "Интер" сафарда очко йўқотди
- 12-сентябр 2021, 17:39
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Италия А Серияси 3-туридан ўрин олган "Сампдория" - "Интер" учрашуви ўз якунига етди. Унда томонлар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Федерико Димарко 18-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Йошида орадан кўп ўтмай мувозанатни тиклади. Жамоасини олдинга олиб чиққан Лаутаро Мартинеснинг голига мезбонлар сафида Томмазо Аугелло жавоб қайтарди.
Ушбу дурангдан сўнг миланликлар очколари сонини 7 тага етказиб олган ҳолда, 2-ўринга кўтарилди. 13-поғонадаги "Самрдория" 2 очко жамғарган.
{game}3657018{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ