
Йоахим Лёв: Албатта, бироз афсусдаман
- 20-ноябр 2018, 06:16
- Akramov
- 0
- Футбол
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Голландияга қарши (2:2) кечган УЕФА Миллатлар лигаси 6-тур ўйинидан кейин ўз фикрларини билдирди. Қайд этиш керакки, немислар учрашувнинг 85-дақиқасигача 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди.
“Албатта, натижадан бироз афсусдаман. Ўйин давомида ижобий вазиятларни кўпроқ кўрдим, бироқ бизни жазолашди ва буни қабул қилиш жуда оғир. Бундай даражада 2:0 ҳисобини ушлаб қолишни ўрганишимиз керак”, – деди Лёв.
Мазкур дурангдан кейин Голландия турнир жадвалида Францияни ортда қолдириб, плей-офф босқичига чиқди. Плей-офф баҳслари 2019 йилнинг 5 ва 9 июнь кунлари Португалияда бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ