
Йоахим Лёв АПЛ жамоаларидан бирини бошқариши мумкин
- 26-сентябр 2018, 14:37
- Shahobiddin
- 0
- Футбол
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лев АПЛ чемпионатини ёқтиришини айтиб ўтди. У келажакда инглиз клубларидан бирини бошқариш истаги борлигини яширмаган.
58 ёшли мутахассиснинг Германия футбол уюшмаси билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.
– АПЛ мен учун ҳар доим қизиқарли бўлган. Бу ажойиб лига. Нима бўлишини эса кўрамиз. 2020 йилдаги Европа чемпионатидан сўнг кўп нарсага ойдинлик киритилади.
– Ҳозир мен икки йилдан кейин нима бўлишини айта олмайман. Менга Германия термасини бошқариш ёқади ва бу менга мотивация беради, – дейди Лёв.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ