ЦСКА ўз тарихида иккинчи марта камчилик бўлиб ЕЧЛда ғалаба қозонди
- 3-октябр 2018, 11:34
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 2-турида ЦСКА ўз майдонида “Реал”ни (1:0) мағлубиятга учратди.
Бироқ, учрашувнинг 90-дақиқасида ҳакам москваликлар дарвозабони Игорь Акинфеевга қизил карточка кўрсатиб майдондан четлатди. Таъкидлаш керакки, 32 ёшли посбон ЦСКАнинг Чемпионлар лигасида қизил карточка олган 6-футболчисига айланди.
Эътиборлиси, “армиячилар” ўз тарихларида 2-марта ЕЧЛда камчилик бўлиб ғалаба қозонишди. Улар бундан аввал 2004 йил ПСЖни бир киши кам бўлиб мағлубиятга учрата олишган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ