"Тоттенхэм" ҳимоячиси ёзда "Интер"га ўтиши мумкин
- 16-ноябр 2018, 14:00
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳимоячиси Ян Вертонген фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.
Италиялик машҳур журналист Жанлуки Ди Марционинг хабар беришича 31 ёшли бельгиялик футболчига “Интер”дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Миланликлар жорий мавсум якунлангач эркин агентга айланадиган Вертонгенни ёзда текинга қўлга киритмоқчи.
Маълумот учун, Вертонген жорий мавсум “шпорлар” сафида АПЛда жами 7та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 1та гол киритишга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ