
Тезкор хабар! Егор Кримец ОФК томонидан яна бир марта жазоланди, бу сафар 5,000 АҚШ долларига
- 20-январ 2019, 22:10
- Мирзосолих Атаев
- 2
- Футбол
БААда ўтаётган Осиё Кубоги доирасида Ўзбекистон - Япония баҳсида терма жамоамиз аъзоси Егор Кримец рақибни ушлаб қолгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилганди.
ОФК тартиб-интизом ва этика кодексининг 12-моддаси ва Осиё Кубоги-2019 22-циркуляр 4.1.2 моддасига кўра футболчига 5,000 АҚШ доллари миқдоридаги жарима қўлланди.
Эслатиб ўтиш жоизки, Осиё чемпионатининг 1-тури доирасида Ўзбекистон - Уммон учрашувида Кримец рақибга нисбатдан "умид фолини" қўллагани учун ҳакам томонидан қизил карточка билан "сийланганди". Бунга жавобан ОФК тартиб-интизом қўмитаси ҳам футболчини 7,500 АҚШ доллари миқдоридаги жаримага тортганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ