
Шоҳжаҳон Эргашев бугун юртимизга қайтади
- 18-декабр 2018, 10:09
- Zohir2018
- 0
- Бокс
Бир неча кун олдин Россиянинг Краснодар шаҳридаги «Олимп» спорт саройида бўлиб ўтган жангда енгилмас Шоҳжаҳон Эргашев аргентиналик Назарено Гастон Руиз (32, 11 КО, 17, 2 КО)ни 18 сониядаёқ нокаутга учратган эди.
Ш.Эргашев мазкур ғалаба нашидасини юртдошларимиз билан нишонлашга қарор қилди ва мамлакатимиз томон йўл олди.
Шоҳжаҳон бугун пойтахтимизга келади. Уни кутиб олиш маросими соат 17:00да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ