Роналдо Ла Лига клубини сотиб олди (ФОТО)
- 3-сентябр 2018, 16:50
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 1
- Футбол
1997 ва 2002 йилги “Олтин тўп” соҳиби, бразилиялик афсонавий ҳужумчи Роналдо "Вальядолид" клуби хўжайинига айланди.
Берилган маълумотларга қараганда Роналдо Ла Лига клубининг 51% акциясини сотиб олган. Энди бошқарув пакети ҳам айнан бразилиялик футболчига тегишли бўлади.

Эслатиб ўтамиз, "Вальядолид" жорий мавсум мусобақанинг ўтган 3та туридан сўнг 2 очко билан мусобақа жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ