Роналдиньо шахсий криптовалютасини яратди
- 13-октябр 2018, 11:09
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Каталониянинг “Барселона” клуби ва Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Роналдиньо ўзининг шахсий криптовалютасини яратди.
У “RS coin” деб номланади ва NEO платформасида ишлайди. 38 ёшли футбол юлдузи ушбу криптовалютасини биринчи навбатда футбол дунёсида оммалаштиришни режалаштирмоқда, шунингдек ундан истаган одам ҳам фойдаланиши мумкин. Унинг мақсади – оммавий криптовалюта яратиш.
Маълумотларга қараганда дастлаб 140 миллион бирликдаги “RS coin” муомалага киритилиши режалаштирилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ