"Реал" скаутлари Эдин Жекони кузатишмоқда
- 19-ноябр 2018, 12:35
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Римнинг "Рома" клуби форварди Эдин Жеко "Реал" Мадриднинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
Football-Italia нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” скаутлари кеча Испания – Босния ва Герцеговина терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида 32 ёшли босниялик футболчининг ҳаракатларини кузатиб боришган.
Маълумот учун, Жеко “Рома” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум А Серияда жами 11та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ