
"Қўқон-1912" бу мавсум икки бор мағлубиятсиз серия қайд этди
- 4-декабр 2018, 09:45
- Shahzod
- 0
- Футбол
Биринчи серия биринчи босқичнинг биринчи даврасида юз берди. Қўқонликлар 4-турдан 11-тургача (8 учрашув) мағлубиятсиз ўйинлар ўтказишди. Ушбу баҳсларнинг олтитасида дуранг натижа қайд этилганини таъкидлаш жоиз.
Иккинчи серия эса иккинчи босқичга тўғри келди. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари иккинчи босқичнинг сўнгги олтита (27-турдан 32-тургача) учрашувини мағлубиятсиз ўтказишди.
"Қўқон-1912" ушбу ўйинларнинг тўрттасида ғалаба қозонган бўлса, иккита баҳсда дуранг натижа қайд этилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ