Погба АҚШ клуби билан шартнома имзолади
- 3-феврал 2019, 14:22
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Франция терма жамоаси хавбеки Поль Погбанинг катта акаси Флорентин Погба "Атланта" билан шартнома имзолади. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар бермоқда.
Унга кўра 28 ёшли футболчи АҚШ клуби билан 2 йиллик шартнома имзолади. Энди трансферни расман якунлаш учун Погба ўзининг сўнгги жамоаси ҳисобланган "Генчлербирлиги" клубидан хужжатларни олиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Погба профессионал фаолиятини 2011 йил "Седан" клубида бошлаган. У шунингдек Гвинея терма жамоасида ҳам тўп сурган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ