Писарро 4-марта "Вердер" билан шартнома имзолади
- 1-август 2018, 17:23
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Германиянинг “Вердер” клуби перулик ҳужумчи Клаудио Писаррони яна ўз сафига қўшиб олди.
Таъкидлаш керакки, 39 ёшли футболчи қадрдон жамоасига эркин агент сифатида келиб қўшилди ва клуб билан 1 йиллик шартнома имзолади. Хабарларга қараганда Писарро ушбу келишув якунига етгач ўзининг футболчилик фаолиятини якунлайди.
Маълумот учун, Писарро бундан аввал фаолияти давомида “Вердер”га 3 марта келиб кетган. Аниқроғи, 1999-2001, 2008-2012 ва 2015-2017 йилларда “Вердер”да ўйнаган ва 271та учрашувда майдонга тушиб, 144та голга муаллифлик қилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ