
“Интер” ярим ҳимоячиси Иван Перишич Англия чемпионатида тўп суриш орзуси эканлигини айтиб ўтди.
Ўтган ёзда бу футболчи хизматларига “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқиш билдирган эди, аммо трансфер амалга ошмади.
– Мен ҳар доим Премьер-лигада ўйнаш орзуим эканлигини айтганман. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Кўрамиз олдинда бизни нималар кутиб турибди. Ҳозир менинг асосий мақсадим “Интер”га ёрдам бериш, – дейди Перишич.
Перишичнинг Милан клуби билан тузган шартномаси 2022 йил июнига қадар мўлжалланган. Бу мавсум Перишич барча турнирларда 16 ўйинда 2 гол ва 2 голли узатмага муаллифлик қилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ