ПСЖ мухлислари учун хушхабар
- 9-феврал 2019, 10:09
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Марко Верратти жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Унга кўра италиялик футболчи жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган ва у Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсда иштирок эта олади. Қайд этиш лозимки, бу ўйин 12 февраль куни бўлиб ўтади.
Верратти хатто бугун Франция чемпионати 24-тури доирасида бўлиб ўтадиган “Бордо”га қарши баҳсда ҳам парижликларга ёрдам бериши мумкин. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ