
Ўзбекистонлик спортчи "Гиннес рекордлари" китобидан ўрин олди
- 12-декабр 2016, 16:08
- 0
- Гимнастика
Гинастика бўйича 7 карра олимпия ўйинлари иштирокчиси ҳамюртимиз Оксана Чусовитина расман "Гиннес рекордлари" китобидан ўрин эгаллади.
Бу ҳақда спорчтининг ўзи инстаграмдаги саҳифаси орқали маълум қилди.
- Мен расман "Гиннес рекордлари" китобидан ўрин эгалладим, - дейди спортчи ўзининг саҳифасида.
Қайд этиш жоиз, 42 ёшли вакиламиз 1992 йилда Барселонада ўтказилган олимпиададан кейин кетма-кет 7 та олимпия ўйинларида иштирок этиб, 1 та олтин ва шунча кумуш медални қўлаг киритган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ