
Осиё кубоги-2019. А гуруҳидан қайси жамоалар плей-оффга чиқди?
- 14-январ 2019, 23:08
- Shahzod
- 0
- Футбол
Мусобақа мезбонлари - БАА терма жамоаси сўнгги турда Таиланд билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва ўз очколари сонини 5 тага етказган ҳолда гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, плей-оффга чиқди.
Таиланд эса гарчи илк турда Ҳиндистонга 1:4 ҳисобида имкониятни бой берган бўлсада, якунда 4 очко билан 2-ўринни эгаллади ва улар ҳам 1/8 финал йўлланмасига эга чиқишди.
Илк турда йирик ғалабани қўлга киритган Ҳиндистон эса Баҳрайнга қарши кечган ўйиннинг сўнгги дақиқаларида пенальтидан гол ўтказиб юбориб, якунда 3 очко билан гуруҳда сўнгги бўлди. 4 очкога эга чиққан Баҳрайн эса 2004 йилги қитъа биринчилигидан буён илк марта гуруҳдан чиқишди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ