
Ўртоқлик ўйини. Жанубий Корея Коста-Рикани мағлуб этди
- 7-сентябр 2018, 19:03
- Shahzod
- 1
- Футбол
Жанубий Кореянинг Поян шаҳридаги шу номли стадионда кечган беллашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.
Голларга Ли Чже Сен ва Нам Тае Хилар муаллифлик қилишди. Кореяликлар ҳисобни йириклаштиришлари ҳам мумкин эди, аммо Сон Хен Мин Коста-Рика дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошира олмади.
Жанубий Корея 11 сентябр куни Чилини меҳмон қилади. Коста-Рика эса худди шу куни Япония билан куч синашади.
{game}2833401{/game}
{online}2833401{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ