
Ольга Данилович рус маликасини мағлуб қилди
- 30-июл 2018, 06:25
- Zohir2018
- 0
- Теннис
Россия пойтахтида Хотин-қизлар теннис уюшмаси томонидан ўтказилган "Moscow River Cup" турнирида сербиялик Ольга Данилович бош совринни қўлга киритди.
У мусобақанинг финал баҳсида россиялик истеъдодли теннисчи Анастасия Потаповага қарши кортга чиқди. Уч сет давом этган учрашувда Ольга 7:5, 6:7, 6:4 ҳисобида зафар қучди.
Ушбу ғалаба Даниловичга 163,265 АҚШ доллари ва 280 рейтинг очкосини келтирди. Ольга учун мазкур соврин фаолиятидаги биринчисидир.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ