
Моуриньо МЮда қайси футболчиларни олиб қолмоқчи?
- 16-сентябр 2018, 18:24
- Shahobiddin
- 0
- Футбол
“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоада ярим ҳимоячилар Хуан Мата ва Андер Эррерани олиб қолмоқчи. Уларнинг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади.
– Улар ўйнамаса ёки ҳаттоки асосий таркибда тушмаса ҳам бу футболчиларни характер жиҳатдан олиб қолишни истаган бўлардим. Уларнинг жамоага таъсири катта. Футболчилар ажойиб футболчилар. Мен уларни йўқотишни истамаган бўлардим, – дейди Моуриньо.
Аввалроқ “Манчестер Юнайтед” Мата ва Эррера билан шартномани узайтиришга ҳозирлик кўраётгани айтилган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ